Филиппин қирғоқларида навбатдаги антиқа жонзотлар аниқланди
Филиппиннинг Минданао оролининг соҳилларида маҳаллий аҳоли бир нечта антиқа балиқлар жасадларини топишди. Таъкидланишича, бу чуқур сув остида яшайдиган денгиз илонлари бўлган. Улар февраль ўрталарида бу мамлакатда юз берган зилзила оқибатида юқорига чиқариб ташланган. Улардан энг каттасининг узунлиги 12 метрга етган, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Денгиз илонлари сув сиртидан ярим километрча чуқурликда яшайдилар, шунинг учун одамлар уларга камдан-кам ҳолларда учрайдилар. 11 февралда юз берган кучли зилзиладан кейин Агусан дель Норте шаҳри аҳолиси катта ўлчамли денгиз илони жасадини аниқлаган. Кейинроқ яна бир нечта шундай жасадлар аниқланган. Яна битта денгиз илони жасади Кагаян де Оро шаҳри соҳилларида аниқланган.
Филиппинлик сейсмологлар денгиз илонлари зилзиладан огоҳ қилиб соҳилларга отилиши ҳақидаги маҳаллий иримларни рад этиб келадилар. Бу жонзотлар турли қисқичбақасимонлар билан озиқаланадилар ва саёз жойларда яшамайдилар, уларнинг чуқурликдан юқорига кўтарилишлари уларга очликдан ўлиш билан хавф солади.
Ўз навбатида, япон олимлари бу антиқа балиқлар зилзила ҳақида "хабар бериш" учун сув сиртига чиқади, деб ҳисоблайдилар. Улар чуқурликда яшаганлари сабаб, гўёки тектоник плиталар силжишини сезадилар.
Ҳанузгача денгиз илонлари батафсил ўрганилмаган. Одатда, олимлар уларнинг тирик ҳолда эмас, балки соҳилларга чиқариб ташланган жасадлари билан иш кўришларига тўғри келади.
Бундан аввалроқ Филиппин соҳилларида номаълум жундор маҳлуқ жасади аниқланганди. Кейинроқ аниқланишича, бу икки ҳафта аввал ўлган китнинг чириётган жасади бўлган.
Мавзуга оид
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024
Филиппинга ёпирилган «Трами» тўфони оқибатида 110 киши ҳалок бўлди
12:18 / 05.09.2024
Филиппинда астероид қулаб тушди (видео)
20:14 / 31.08.2024