Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбега парвозлар қачондан амалга оширилиши маълум бўлди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси апрелдан Тошкентдан Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига рейсларни амалга ошира бошлайди. 26 мартдан жорий этилувчи МАК ёзги жадвалига мувофиқ, рейслар А320 самолётларида ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Тожикистон 2017 йилнинг бошидан 1992 йилда тўхтатилган авиақатновларни қайта йўлга қўйишга келишиб олган эди. Авиарейслар Тожикистон томонидан — «Сомон-Эйр», Ўзбекистон томонидан — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниялари томонидан амалга оширилади. «Сомон-Эйр»нинг биринчи рейси 20 февралга белгиланган эди, бироқ тожик авиакомпанияси зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмагани туфайли бекор қилинди.
Апрель ойидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Лаҳорга (Покистон) ҳам рейсларни очмоқда – чоршанба ва пайшанба кунлари. Бундан ташқари, баҳор-ёзги жадвалда Нью-Йорк, Сеул, Минеральные Воды, Сочи ва Остонага парвозлар сони кўпайтирилади. Дубай, Москва ва Истанбулга парвозлар Boeing-787 Dreamliner лайнерларида амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026