Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда «Ал-Қоида» раҳбари ўринбосари ўлдирилди
«Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти раҳбари Айман аз-Завахирининг ўринбосари АҚШ ҲҲК самолётлари томонидан Сурияда ўтказилган ҳарбий амалиёт натижасида йўқ қилинган. Бу ҳақда экстремистларнинг ахборий фаолиятини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи SITE сайти хабар берди.
Қайд этилишича, ташкилотнинг Суриядаги қаноти раҳбари Аҳмад Ҳасан абу ал-Хайр ал-Масри Идлиб вилояти ҳудудида ўлдирилган.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2014 йилда Ироқ ва Сурия ҳудудида жангариларга қарши ҳаво амалиётлари ўтказиб келмоқда.
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
12:58 / 22.12.2024
Янги Сурия қандай бўлади: Идлиб кўчаларидан қиёс
21:06 / 05.12.2024