Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Азимов Эрдўған билан учрашди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
Учрашув Истанбулдаги «Бейларбейи» саройида кечди ва оммавий ахборот воситаларидан ёпиқ ҳолатда бир соат давом этди.
Учрашувда, шунингдек, Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишиқ қатнашди.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги йиллик савдо айланмаси ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
12:25 / 20.03.2026