08:03 / 28.02.2017
6496

Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Россиялик таниқли мутахассис Александр Бородюк Қозоғистон терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида таништирилди. Бу ҳақда ҚФФ расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, мураббий билан федерация билан уч йиллик шартнома имзолаган. Унинг олдига авлодлар алмашуви жараёнини якунлаш, терма жамоа таркибини ёшартириш, маҳаллий иқтидорларни кашф қилиш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, айни вақтда, Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида, ўз гуруҳида 4 ўйиндан сўнг 2 очко жамғариб, сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Top