Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга номзод бўлган мураббийни илиб кетиши мумкин
Фото: Getty Images
Англиянинг «Вест Ҳэм Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Славен Билич Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Kazfootball нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, хорватиялик мутахассиснинг агентлари Қозоғистон футбол федерацияси вакиллари келгусидаги ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Гап Билич билан тузиладиган 2 йиллик шартнома борасида бормоқда. 49 ёшли мутахассис терма жамоани Европа чемпионатига олиб чиқиш учун уриниб кўриши керак бўлади. Ҳозирча бу борада бошқа хабарлар тарқатилмаган.
Билич «Вест Ҳэм» бош мураббийи сифатида 2015 йилдан 2017 йилга қадар иш олиб борган, шундан сўнг ёмон натижалари сабаб истеъфога чиқарилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам декабрь ойида эълон қилган хабарида Славен Билич билан музокаралар олиб борилаётганини хабар қилганди. Шундан сўнг бу борада бошқа маълумотлар берилмаган.
Мавзуга оид
19:23 / 12.05.2026
Жаҳон чемпионати – биз учун тажриба, Осиё Кубогида натижа учун курашамиз – Каннаваро
07:50 / 10.05.2026
2027 йилги Осиё кубогига қуръа ташланди
18:15 / 07.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Нидерландия билан ўртоқлик ўйини ўтказади
07:20 / 06.05.2026