Спорт | 09:13 / 05.10.2017
20366
1 дақиқада ўқилади
Фотофакт. Қозоғистон терма жамоаси «Руминияни қўрқитиш учун кучлироқ Ўзбекистон терма жамоасидан фойдаланди»
ЖЧ-2018 саралаш босқичи Европа минтақасида мусобақаларда иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси навбатдаги учрашувни ўтказиш учун Руминияга етиб келди.
Аҳамиятли томони, Қозоғистон терма жамоаси Руминияга қилган парвозини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётида амалга оширди. Бу қозоғистонлик интернет фойдаланувчиларининг турли ҳазилларига сабаб бўлди.
Fanatik.kz сайти «Қозоғистон терма жамоаси ёки Ўзбекистон» номли хабарида бунга ҳазиломуз изоҳ қолдирди:
«Айёрона юриш: терма жамоамиз руминияликларни чўчитиш учун ўзидан кучлироқ рақиб қиёфасига кириб олди».
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Руминия терма жамоасига қарши учрашуви 5 октябр куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:03 / 21.03.2019
Қозоғистон Евро-2020 саралашини йирик ғалаба билан бошлади
16:00 / 30.01.2018
Қозоғистон Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга номзод бўлган мураббийни илиб кетиши мумкин
08:13 / 11.10.2017
АҚШ ЖЧ-2018’га чиқа олмади, панамаликлар мусобақада илк бор қатнашади
08:08 / 11.10.2017