21:28 / 28.02.2017
54251

Пенсионерлар учун янги қулайлик яратилди

Пенсия фонди нафақахўрлар ва ижтимоий тўловлар тўланувчи кишилар учун янги интерфаол хизматни йўлга қўйди. Бу ҳақида Пенсия жамғармаси матбуот хизмати томонидан хабар берилди

Пенсионерлар ва ижтимоий нафақа олувчи кишиларга пенсия ҳажми ҳамда унинг тўланиш муддати ҳақида реал вақт режимида маълумот олиш учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида янги интерфаол хизмат - мобил қурилма орқали SMS-сўров хизмати йўлга қўйилган. 

Пенсия ва ижтимоий нафақа миқдори ҳамда тўлов муддати тўғрисида маълумот олиш учун 10711 рақамига пенсионер ёки нафақа олувчининг пенсионерлик гувоҳномасида кўрсатилган шахсий ҳисобварақни (етти рақамдан иборат) SMS-сўров сифатида юбориш лозим.

Мазкур интерактив хизматни жорий этиш учун Пенсия жамғармаси ва тегишли контент провайдер билан шартнома тузилган.

SMS-сўров бўйича тақдим этиладиган маълумотлар контент провайдер ва мобиль алоқа оператори томонидан амалга оширилади.

Top