17:13 / 28.02.2017
16272

Путин Қирғизистондаги базани ёпишга тайёр эканлигини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин Кант базасини Қирғизистонга Россия ёрдами керак бўлмайдиган бўлса, ёпишга тайёр эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

«Қирғизистон қачонлардир - биз ўз Қуролли кучларимизни шу қадар мустаҳкамладикки, бундай база керак эмас, деб айтса, биз ўша куниёқ бу ерни тарк этамиз», - дея маълум қилди Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан музокаралар якунида.

Аввалроқ Атамбоев Россия ҳарбий базаси республикадан “кетиши кераклигини” маълум қилганди.

Қирғизистон ҳудудида Россиянинг бирлашган ҳарбий базаси жойлашган: Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тез ҳаракатланиш Коллектив кучлари авиация базаси, Қоракўл шаҳридаги ҳарбий-денгиз синов базаси, Чалдовар посёлкасидаги алоқа нуқтаси ҳамда Майлуу-Суу шаҳридаги автомоном сейсмик марказ.

Top