07:30 / 02.03.2017
4070

Brexit’нинг бошланиши ҳақидаги қонун лойиҳасига тузатишлар маъқулланди

Буюк Британия лордлар палатаси кўпчилик овоз билан Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёнини бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига тузатишларни маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, палатанинг 358 аъзоси мухолифатнинг Буюк Британияда яшовчи Европа Иттифоқи фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланиши кафолатланиши ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади.   

Ушбу тузатишларга 256 нафар депутат қарши овоз берган.

Top