Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булунғурда халқ оғзаки ижодиёти намойиш этилган маданий тадбир ўтказилди
Cамарқанд вилояти Булунғур туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши томонидан баҳор ойининг илк кунида “Булунғурда баҳор шукуҳи” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзМТДП Булунғур туман Кенгаши раиси А.Шокиров Kun.uz’га хабар бермоқда.
“Соҳибкор” маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган маданий тадбирда асосан қадимдан бизга мерос бўлиб келаётган лапарлар, ашулалар, турли хил саҳна кўринишлари, халқ оғзаки ижоди намуналари йиғилганларга намойиш этилди.
Туманнинг «Чавқи» фольклор ансамбли томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, лапарлар ва халқ оғзаки ижоди намуналари ўзбек халқининг бой тарихий меросини намойиш қилиш билан бирга бу ерда яшаб ижод қилган улуғ бахши ва шоир Фозил Йўлдош ўғли томонидан куйланган халқ оғзаки ижоди намуналарни ҳам оммага намойиш этилди.
Баҳор ойининг илк кунида ташкил этилган ушбу тадбир ҳудуд аҳолисида баҳорий байрамона кайфият бағишлаб, келгусидаги меҳнат фаолиятида илиқлик руҳиятни бағишлади.




Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026