07:24 / 02.03.2017
8858

Луис Энрике «Барселона» раҳбариятига қулоқ солмаганини маълум қилди

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Каталония клубидан кетиши ҳақида гапириб берди.

«Келгуси мавсумда «Барселона» бош мураббийи сифатида ишламаслигимни маълум қилмоқчиман. Жамоа билан янги шартнома имзоламайман.

Мен «Барселона» раҳбарияти билан гаплашиб олдим. Улар менга қарор чиқаришда шошмаслигимни айтишди. Аммо буни эшитиб ўтириш шарт эмасди, чунки жамоадан кетадиган вақтим келди, деб ҳисобладим», – дея гапириб ўтган Энрике.

Top