Жаҳон | 15:40 / 02.03.2017
26176
1 дақиқада ўқилади

Обама сиёсатга қайтишга қарор қилди

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама сиёсий фаолиятга қайтишга тайёрланмоқда. Politico нашри шу ҳақида хабар берди

Журналистлар Обама билан дўстона муносабатларда бўлган АҚШнинг собиқ бош прокурори Эрик Холдернинг баёнотига асослангани таъкидланган. 

Хусусан, Обама Миллий демократик қўмита учун маблағ йиғишда иштирок этиши, қонунчилик жараёнида маслаҳатчи бўлиб ишлаши мумкинлиги маълум қилинган. 

Демократлар бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан бирини АҚШ сайлов харитаси ва округлар чегарасини ўзгартиришда кўришмоқда. 

Бу ишга АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ҳам қўшилиши мумкин. 

Мавзуга оид