Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама сиёсатга қайтишга қарор қилди
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама сиёсий фаолиятга қайтишга тайёрланмоқда. Politico нашри шу ҳақида хабар берди.
Журналистлар Обама билан дўстона муносабатларда бўлган АҚШнинг собиқ бош прокурори Эрик Холдернинг баёнотига асослангани таъкидланган.
Хусусан, Обама Миллий демократик қўмита учун маблағ йиғишда иштирок этиши, қонунчилик жараёнида маслаҳатчи бўлиб ишлаши мумкинлиги маълум қилинган.
Демократлар бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан бирини АҚШ сайлов харитаси ва округлар чегарасини ўзгартиришда кўришмоқда.
Бу ишга АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ҳам қўшилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:08 / 14.03.2026
Қатардан ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи йўлга чиқди
17:25 / 13.03.2026
Яқин Шарқдан қарийб 33 минг ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
13:45 / 11.02.2026
“Марказий Осиё бирлашса, у билан ҳисоблаша бошлашади” – иқтисодчилар таҳдидларга қандай жавоб бериш ҳақида
14:03 / 27.02.2025