«Сен қўрқоқсан!». Ўзил ўз китобида Моуриньо билан жанжалини эслади

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўз автобиографиясида «Реал»да ўйнаганида Жозе Моуриньо унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаган бир вазиятни эслаб ўтган.
«Моуриньо менга қичқирди: «Сен икки марта чиройли пас бериб қўйиш етарли деб ўйлайсанми? Ўзингни яхши ўйнайман деб ҳисоблайсан, аммо 50 фоиз куч билан ўйнай оласан, холос».
У пауза сақлади, менга қисилган қирғий кўзлари билан қаради. Мен ҳам унга қараб турар эдим. Биз худди икки боксчи биринчи раунд олдидан бир-бирига тикилгани каби бир-биримизга тикилардик.
Жозе ҳеч қандай эмоция кўрсатмасди, у шунчаки менинг жавобимни кутарди. Мен ўша лаҳзада уни қанчалар ёмон кўргандим. Лекин умуман олганда ундан нафратланмайман.
[Баҳс давом этади. Ўзил Моуриньога қарата «Реал» футболкасини ирғитади ва уни кийиб, ўзи футбол ўйнашини таклиф этади].
Моуриньо эса бақиради: «О, сен таслим бўлаяпсанми? Сен шунақа қўрқоқсан! Нимани танлайсан? Иссиқ душ қабул қилиб олиб, ёлғизликда яхшилаб ўйлашними? Ёки жамоадошларингга, фанатларга ва менга нималарга қодир эканингни кўрсата оласанми?
[Ўзил душни танлайди]», – дея Ўзилнинг китобидан иқтибос келтирган Sport Witness.
Ўзилнинг китобида Моуриньо унга кўп сабоқ ўргатгани ҳам эътироф этилган.
Ўзил 2010 дан 2013 йилгача Мадрид жамоаси шарафини ҳимоя қилган, худди шу даврда Моуриньо мадридликлар жамоасига устоз бўлган.
Ўзилнинг «Ўйин сеҳри» номли автобиографик китобида Хосеп Гвардиоланинг айби билан «Барселона»га ўтиши амалга ошмай қолгани, отаси туфайли «Арсенал»га келгани ҳамда Туркия ва Германия терма жамоаларидан бирини танлаш зарурати юзага келган вақтлар ҳақида ҳам ёзиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Малайзия сунъий интеллект бўйича қўшма дастурлар ташкил этади
Ўзбекистон | 14:40
-
Ғазоликларни ўққа тутган Исроил, Украинанинг «Паутина» операцияси ва Париждаги тартибсизликлар – кун дайжести
Жаҳон | 14:30
-
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди
Жаҳон | 14:28
-
Қорақалпоғистонда бамбук экинзорлари барпо этилади
Ўзбекистон | 14:00
Мавзуга оид

12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью

08:11 / 30.09.2020
Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди

23:01 / 25.03.2019
Моуриньо Чемпионлар Лигаси финалчиларини тахмин қилди

12:41 / 13.08.2017