Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда ҳарбий хизматга мажбурий чақирув қайта жорий қилинмоқда
Швецияда Болтиқ ҳудудида ҳарбий фаоллик ошгани сабабли ҳарбий хизматга мажбурий чақирув қайта жорий қилинмоқда, деб айтди Швеция мудофаа вазири Петер Хультквист. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Швецияда мажбурий ҳарбий хизмат 2010 йилда бекор қилинган, бироқ Украинадаги ихтилоф сиёсатчиларни профессионал аскар сифатида фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган одамлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлаш масаласини кўриб чиқишга ундаган.
Хультквист бу қарор Европада хавфсизлик соҳасида вазият ёмонлашганига жавоб бўлганини айтди.
Ҳукумат қарорига кўра, 2018-2019 йилларда ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун 4 минг эркак ва аёл ҳарбий хизматга чақиртирилади.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026