Ўзбек вектори Қозоғистон ташқи сиёсатида ўз устуворлигини сақлаб қолмоқда
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мулоқот икки мамлакат манфаатларига ҳам мос келади. Бундай лейтмотив икки мамлакат етакчилари ва ҳукуматлари ўртасидаги турли муносабатларни шакллантирди.
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2016 йилнинг 23 декабрида Қозоғистон ТИВ раҳбари Е.Идрисов (у 28 декабрь куни бошқа лавозимга, Қозоғистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчиси лавозимига ўтказилган - таҳр.) билан икки мамлакат хавфсизлиги ҳамда изчил тараққиёти ҳақида суҳбатлашганди.
Томонлар савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ғоялари билан бўлишишди. Улар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг минтақадаги кўзга кўринган ҳамкорлар эканини тан олган ҳолда, ўз муносабатларини янада кенгайтиришга доим тайёр эканликларини билдиришди. Улар ўз муносабатларини ривожлантириш учун икки томон ҳукуматлари ва иқтисодий субъектлари томонидан анчадан бери режалаштирилган ишларни амалга оширишга келишиб олишди.
Февраль ойи ўзбек-қозоқ ҳамкорлигини кенгайтириш ойлиги бўлди десак янглишмаймиз.
Бундан ташқари, 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев билан телефонда суҳбатлашди. 14 декабрда ўзбек-қозоқ ҳамкорлигининг ҳуқуқий базасига доир конференция бўлиб ўтди. 13 декабрда Қозоғистон элчихонасида “Жаҳон иқтисодий тенденция даврида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги имкониятлари” мавзусидаги анжумани ўтказилди. 9 декабрда икки мамлакат ишчи гуруҳлари ўртасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ирригация тизимини кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Икки мамлакат етакчилари сиёсий тизим, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзбек-қозоқ муносабатларини кенгайтиришга доир ғоялари билан бўлишишди.
Мамлакатлар етакчилари ўзаро муносабатлардаги конфидециал ва очиқ мулоқотни давом эттириш борасидаги қатъий истакларини билдиришди. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Ўтамбоев шундай дейди: “Ўзбек вектори Қозоғистон ташқи сиёсатида ўз устуворлигини сақлаб келмоқда”. Марказий Осиёда кўп соҳаларда барқарор ривожланиш Ўзбекистон билан алоқаларга боғлиқ.
Икки мамлакат етакчиси халқаро ва минтақавий сиёсатдаги муаммоларни муҳокама қилишди. Шу ўринда Ўзбекистон ва Қозоғистон минг йиллардан буён тил, маданият, дин ва бошқа жиҳатилардан бир-бирига боғлиқ халқлар эканини ёдда тутиш лозим. Бизнинг мақсадимиз бир: халқларимизнинг турмушини яхшилаш. Шу боис ҳам икки мамлакат етакчилари барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишган.
Бугунги кунда Қозоғистоннинг тараққиёт йўли Ўзбекистон ҳудуди билан ҳам боғлиқ. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда миллионга яқин қозоқ миллати вакиллари яшайди, уларнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келади. Уларни маданий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида минтақаларда 30 миллий марказ хизмат кўрсатган.
Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қозоқ тилида таълим бериш йўлга қўйилган. Тошкент давлат педагогика университетида “М.Авезов хонаси” мавжуд.
Шубҳасиз, бундай муносабатлар бу икки мамлакатнинг ривожи учун хизмат қилади. Албатта, биз географик жиҳатдан бекорга қардош халқ эмасмиз, бизнинг тарихларимиз ҳам ўхшаш. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, чунки бу ўзбек-қозоқ халқларининг манфаати йўлида хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024