Иқтисодиёт | 19:15 / 02.03.2017
6101
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банклари 8 йил ичида қанча жарима тўлагани маълум бўлди

2008 йилдан жаҳон банклари қоидабузарликлар, шу жумладан пулларни ўмариш, бозорлар билан манипуляция қилиш ва терроризмни молиялаштирганлик учун 321 миллиард доллар миқдорида жарима тўлади. Бу ҳақида InsiderPro нашри маълум қилди

Таҳлилчиларнинг фикрича, яқин йилларда бу сумма ўсишда давом этади, зеро Европа ва Осиё назоратчилари нисбатан агрессив Америка назоратчиларидан ўрнак олишмоқда. 

2016 йилда жаҳон банклари 42 миллиард доллар миқдорида жаримага тортилганди, бу эса бир йил аввалги кўрсаткичдан 68 фоизга кўп. Boston Consulting Group таҳлилчиси Ге­рольд Грас­с­хофф шундай дейди: 

"Қоидалар ўзгарар экан, жарималар, жазолар, шунингдек улар билан боғлиқ юридик ва суд харажатлари бизнесни юритиш эвазига тўлов сифатида қолади. Бу харажатларни тартибга солиш банкларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади". 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, молиявий инқироздан кейин йиллар ўтган бўлса-да, банклар ҳали-ҳануз йўқотишлардан ўзига келмаган. 

2008 йилда Lehman Brothers банкротлик ҳақида эълон қилган. Унинг таназзули молиявий инқироз сабабларидан бири бўлди, зеро марказий банклар ва ҳукуматлар АҚШ ва Буюк Британиядаги бошқа муаммоли молиявий ташкилотларни қутқариш учун кураш олиб боришаётганди. 

Мавзуга оид