08:09 / 03.03.2017
10859

Россия ва НАТО самолётлари бир куннинг ичида 4 марта хавфли яқинлашишган

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Тод Уолтерс Россия қуролли кучлари ва НАТО самолётларининг 10 февралда 4 марта хавфли яқинлашганликлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Defense News портали хабар бермоқда

Генералнинг айтишича, шулардан учта ҳодиса Су-24 қирувчи самолёти ва яна бири Ил-38 самолёти билан юз берган. Уолтерс бу ҳодисаларни бир-бири билан боғланмаган ҳодисалар сифатида таърифлаган. Унинг айтишича, ўша кундан кейин бундай ҳолатлар кузатилмаган.

Уолтерснинг фикрича, самолётларнинг яқинлашиши уларни бошқаришдаги хатолик ҳамда "ўзининг хатти-ҳаракатини ифодалаш" сифатида ҳам юз беради. Америкалик генералнинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бундай ҳодисалар ҳақида Россия томондан маълумот олишга уриниб келади, бироқ баъзида кутганидек ёки умуман ҳеч қандай жавобни олмайди.

Бироқ шу билан бирга Уолтерснинг таъкидлашича, охирги ярим йил ичида бундай ҳодисалар борган сари камроқ учрамоқда. 

Top