Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп бош прокурорга тўлиқ ишонишини маълум қилди
Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп бош прокурор Жефф Сешнсга бутунлай ишонишини маълум қилди. У конгрессдаги эшитувларда россиялик элчи Сергей Кисляк билан ўз алоқаларини яширгани учун йирик можарога аралашиб қолди.
Трамп Виргиния штатидаги ҳарбий базага ташрифи давомида Сешнсга “бутунлай” ишонишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги.
Бундан ташқари, президентнинг айтишича, Сешнс Россиянинг 2016 йилги АҚШдаги сайловларга эҳтимолий “аралашгани” юзасидан суриштирув ишида барча нарсани рад этиши керак, деб ҳисобламайди.
Аввалроқ Washington Post газетасида Сешнс 2016 йилда Россия элчиси билан икки бор суҳбатлашгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Сешнс ўша пайтда АҚШ сенатори бўлган ва Трамп сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлаган. Шу билан бирга, Сешнс сенатда унинг номзодини адлия вазирлиги раҳбари лавозимига кўриб чиқиш бўйича январь ойидаги эшитувларда бу суҳбатлар ҳақида хабар қилмади. Демократлар эса шу асосда бош прокурор истеъфосини талаб қилмоқда. Сешнснинг ўзи россиялик вакиллар билан сайловларни муҳокама қилмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:02 / 01.01.2026
РФ Мудофаа вазирлиги «Путин қароргоҳига ҳужум» бўйича далилларга эгалигини даъво қилди
18:53 / 01.01.2026
Дунёнинг энг йирик инвестори Уоррен Баффет лавозимини тарк этади
17:43 / 01.01.2026
АҚШдагилар Украина Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринганига ишонмаяпти
03:54 / 01.01.2026