15:18 / 04.03.2017
5851

АҚШ Яқин Шарқ ва Африкага ҳарбийларни жўнатмоқчи

Фото: Reuters

Пентагон Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ҳудудида террорчилик билан курашни кучайтириш мақсадида янги ҳарбий махсус бўлинмаларни жойлаштириш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар тарқатди.

Аввалроқ Америка раҳбари Дональд Трамп Виргиния штатининг Ньюпорт-Ньюсдаги янги “Жеральд Форд” авиаташувчиси бортида денгизчилар олдида чиқиш қилиб, АҚШ ўз қирғоқларидан узоқ бўлган ерларда террорчилик билан кураш бўйича амалиётларни амалга ошириш учун ҳарбий-денгиз кучини ошириб бориши ҳақида маълум қилди.

Америкалик аксилтеррорчилик бўйича мутахассисларнинг телеканалга айтишича, ҳокимият тепасига янги маъмурият келиши билан АҚШ ташқарисида махсус амалиётлар ўтказиш ҳақидаги фикрлар ўзгарди ва улар сонини Яман, Сурия ҳамда Ироқда оширишга қарор қилинди. Радикал гуруҳлар билан кураш учун “Дельта” нуфузли отряди ҳарбийлари ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг SEAL махсус топшириқли кучлари жўнатилади. Бу ҳақда расман эълон қилинмаган.

"Ал-Қоида" ва ИШИДга зарбалар Трампнинг Мэттис (Пентагон раҳбари – муҳ.) ва миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси Макмастер иштирокидаги маъмурияти даврида кўпайтирилади, бу ҳарбий бошлиқларга жосуслик рейдлари ва ҳужумларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради", - дея маълум қилди хавфсизлик бўйича мутахассис Майкл Прижент телеканалга.

Прижентнинг фикрича, Ямандаги ҳужумлар сонини ортиши “АҚШ радикал гуруҳлар билан барча ерда курашиши мумкинлигини кўрсатади”.

"Аксилтеррорчилик амалиётлари сонининг ошиши Яман ҳукуматининг террорчилик билан кураш борасидаги имкониятлари йўқлиги ҳамда Обама маъмурияти пайтидаги амалиётларнинг жуда чекланган миқдорини бартараф этади", - дея ҳисоблайди собиқ президент Барак Обама пайтида миллий хавфсизлик Кенгашининг аксилтеррорчилик бўйича директори, истеъфодаги полковник Марк Митчелл. Унинг қўшимча қилишича, Яманда амалдаги ҳукуматнинг йўқлиги “Арабистон ярим оролида Ал-Қоидага ҳақиқий босим ўтказилмаётганини кўрсатаётган вазият”га олиб келган.

Маълумот учун, Яманда 2014 йилдан бери ҳарбий можаро давом этмоқда, унда бир томондан “Ансор Алла” шиалар ҳаракатидан бўлган исёнчи-ҳусийлар ва собиқ президенти Али Абдулла Солиҳга тарафдор бўлган кучлар, бошқа томонидан эса – ҳукумат қўшинлари ва президент Абд Раббу Мансур Ҳодини қўллаб-қувватловчи кўнгиллилар иштирок этмоқда.

Top