Фан-техника | 14:14 / 04.03.2017
6396
1 дақиқада ўқилади

Daimler 1 млн дона Mercedes моделини қайтариб олмоқда

Фото: EPA

Германиянинг Daimler AG  концерни бутун дунё бўйлаб бир миллионга яқин Mercedes-Benz автомашиналарини қайтариб олишга қарор қилди. Бунга машина двигателларида ёнғин юз бериши ҳолатлари кузатилгани сабаб бўлмоқда, деб хабар қилган Reuters агентлиги.

Маълумотларга кўра, жами 51 ҳолат қайд этилган, шундан 30таси АҚШда кузатилган. 

Компания С ва Е таснифидаги ҳамда СLA, GLА ва GLC туркумидаги 2015-2017 йилларда ишлаб чиқилган машиналарни қайтариб олади. Таъкидланишича, АҚШнинг ўзида 300 мингдан ортиқ машина чақириб олинади. 

Шу билан бирга, Daimler компанияси қарори яна қайси мамлакатларга тегишли экани ҳақида маълумот берилмаган. Компания ушбу қарор хусусида март ойи охиридан мижозларни хабардор қила бошлайди. Дилерлар двигателларни текширувдан ўтказиб, ортиқча кучланишдан сақлагичларни алмаштиришади. 

 

Мавзуга оид