Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластинда 69 нафар фарзандни дунёга келтирган аёл вафот этди
69 нафар фарзандни дунёга келтирган фаластинлик аёл 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 26 февралда маҳаллий ОАВга аёлнинг вафот этгани ҳақида унинг турмуш ўртоғи маълум қилган. Бироқ аёлнинг вафоти сабаблари келтирилмаган. Нашр маълумотларига кўра , аёл дунёдаги энг серфарзанд аёл ҳисобланган, бироқ унинг рекорди расман тасдиқланмаган.
Гиннесс рекордлар китобига кўра, тарихда энг серфарзанд аёл Россиянинг Шуй шаҳридан бўлган деҳқон Фёдор Васильевнинг рафиқаси ҳисобланади. 18-асрда яшаган аёл ҳам 1725 йилдан 1765 йилгача 69 фарзанд кўрган. Таъкидланишича, аёл 27 марта кўзи ёриган бўлиб, шулардан 16 тасида 2 нафардан, 7 тасида 3 нафардан, 4 тасида 4 нафардан эгизак фарзанд кўрган.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026