Жамият | 18:48 / 04.03.2017
9461
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида профилактик пайшанба қандай ўтди?

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишида хафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эьлон қилинди.

Ана шундай профилактика учрашувларидан бири Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари, Навоий шаҳар ИИБ ходимлари, Навоий шаҳар имом-хатиби ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Учрашув учун бугуннинг долзарб мавзулари - одам савдоси, наркотик моддаларнинг оғир оқибатлари, диний экстремизм танланди.

Бу тарздаги учрашувлардан яна бири Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидаги 27-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Унда ёшлар орасида гиёҳванд воситалари тарқалишига қарши курашиш ҳамда беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва мамлакатимизга олиб киришни олдини олиш борасида сўз борди.

Галдаги учрашув эса Кармана тумани “Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Унга маҳалла фаоллари ва шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар таклиф этилди.

Барча учрашувларда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган ва телевидение орқали кўрсатилган  “Кўнгилдаги қора доғлар” кўрсатуви намойиш этилди. Иштирокчилар кўрсатувдан ўзларига тегишли хулосалар чиқардилар.

Н.Рахмонова
Навоий вилояти
божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

Мавзуга оид