Жаҳон | 18:58 / 04.03.2017
16895
1 дақиқада ўқилади
Россия ИШИДга қарши бир ўзи курашишга тайёр
Россия ҳаттоки АҚШсиз ҳам ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашни давом эттиришга тайёр, деб айтди ТАСС ахборот агентлигига Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Москва шундоқ ҳам курашни давом эттирмоқда", деб жавоб берган Песков "Россия бир ўзи ИШИДга қарши курашни давом эттиришга тайёрми?" деган саволга.
Аввалроқ Associated Press (AP) ахборот агентлиги дипломатик манбаларга иқтибос келтирган ҳолда, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан ИШИДга қарши биргаликда курашиш бўйича келишувга эришиш режаларини муайян вақтга ортга суриши мумкинлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024
Трамп ва Ҳаррис сайлов штабларининг йирик ҳомийлари маълум бўлди
21:10 / 25.09.2024
Лос-Анжелесда автобус йўловчилари гаровга олинди
15:50 / 25.09.2024