Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко ўз олдига президент бўлишни мақсад қилмаганини айтди
Украина президенти Пётр Порошенко ҳеч қачон ўз олдига мамлакат президенти бўлишни мақсад қилмаганини айтди, деб хабар бермоқда Kharkiv Today нашри.
Порошенко Харьковга ташрифи вақтида маҳаллий мактаблардан бирининг ўқувчиси ундан "Агар яхши ўқисам, президент бўла оламанми?", деб сўраган.
"Мен ҳеч қачон олдимга бундай мақсад қўймаганман, мен заводлар қурганман ва одамларга иш ўринлари берганман. Украина ёрдамга муҳтож эди, мен бунинг эвазига нима олишимни ўйламаганман. Сенга шуни айтишим мумкинки, агар давлатимга фойдам тегади деб фикр юритсанг, кўзга кўринмай қолмайсан", деб жавоб берган Украина президенти.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026