Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ақлли" айиқ ёки жосус қурилмаси ота-оналарга хавф туғдирмоқда
Интернетга уланган юмшоқ айиқча ёрдамида болалар ва уларнинг ота-оналари бир-бирларига илиқ хабарлар йўллай олишади - бу хакерларга ота-оналарнинг электрон манзиллари ва паролларига йўл очиб беришини ҳисобга олмаганда, яхши ғоя, албатта. ОАВ хабарига кўра, Spiral Toys компаниясининг CloudPets "ақлли" юмшоқ ўйинчоқлари билан худди шундай воқеа юз берган. itsec.ru'да шу ҳақида хабар берилди.
Бир неча ҳафта давомида ўйинчоқ соҳибларининг шахсий маълумотлар базаси ва уларнинг хабарлари истаган одам томонидан интернет орқали кузатилиши мумкин эди. Шунга қарамай, экспертларнинг сўзларига кўра, маълумотлар махфийлигига нафақат уларнинг ҳимояланмаган базаси, балки юмшоқ ўйинчоқларнинг ўзи ҳам таҳдид туғдирган. Британиянинг ахборот хавфсизлиги бўйича эксперти Пол Стоунга кўра, ғаразли мақсадли кишилар CloudPets жониворини осонлик билан жосуслар қурилмасига айлантириши мумкин.
Стоуннинг сўзларига кўра, CloudPets'да Bluetooth-уланишнинг ҳеч қандай стандарт ҳимоя механизмлари, масалан, ўйинчоқ ва смартфондаги илова ўртасида узатилган маълумотларни шифрловчи тизим йўқ. 10 метр радиусдаги ҳар қандай инсон оддий смартфон орқали ўйинчоққа уланиши мумкин.
Хакер ўйинчоққа киберҳужум уюштириб, унинг ёрдамида болани кузатиши ёки уни қўрқитиши ва ҳақорат қилиши мумкин. Яқин орадаги истаган киши айиқчага хабар юклаши ёки сездирмай микрофонни ёқиб, аудиоёзувни кўчириб олиши ҳеч гап эмас. Агар унга қарата йўналтирилган антенна қўлланилса, ҳатто 10 метр радиусда жойлашишга ҳам ҳожат қолмайди, дейди Стоун.
Мавзуга оид
19:21 / 05.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
07:30 / 01.10.2025
Канадада оқ ва қора айиқ ўртасидаги тўқнашув тасвирга олинди
10:31 / 29.09.2025
Бурчмуллада қўнғир айиқ нобуд бўлди
10:30 / 13.09.2025