23:15 / 05.03.2017
5711

АПЛ. «Манчестер Сити» меҳмондан ишончли ғалаба билан қайтди

Англия премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган яна бир учрашув «Стэдиум оф Лайт» стадионида бўлиб ўтди ва унда аутсайдер «Сандерленд» чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Серхио Агуэро, иккинчи бўлимда эса Лерой Сане томонидан киритилган голлар Гвардиола шогирдларига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Сити» ҳисобидаги очколар сони 55тага етди ва жамоа «Тоттенҳэм»дан битта кам учрашув ўтказган ҳолда, улардан бир очко кам жамғариб 3-ўринни эгаллаб турибди.

Англия премьер-лигаси, 27-тур

Сандерленд – Манчестер Сити 0:2 (0:1)

Голлар: Агуэро (42), Сане (59).
Сандерленд: Пикфорд, О′Ши, Овьедо, Жонс, Коне, Янузай (Ҳазри, 82), Ндонг, Ларссон, Гибсон (Родуэлл, 69), Борини, Дефо.
Манчестер Сити: Кабальеро, Стоунз, Клиши, Санья, Коларов, Сильва, Туре (де Брюйне, 78), Стерлинг (Нолито, 82), Фернандиньо, Сане (Делф, 89), Агуэро.
Огоҳлантириш: О′Ши (32).

Top