Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия шимолида минглаб кишилар урушдан қочмоқда
БМТнинг гуманитар масалалар бўйича бошқармаси маълум қилдики, Сурияда яна 66 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Тадуф шаҳарларидан 40 мингга яқин киши чиққан.
Бу ҳудуд айни вақтда ИШИДдан Туркия ҳукумати қўллаб-қувватлаётган мухолифат кучлари назоратига ўтган.
Яна 26 минг киши Сурия армияси жанг олиб бораётган, Ал-Бобдан шарқда жойлашган қишлоқлардан чиққан.
Қочқинларнинг ҳаракатланиши қийинлашмоқда, атроф ҳудудларга жангарилар миналар ўрнатган.
Қочқинларнинг аксар қисми АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия демократик кучлари назоратидаги ҳудудларга йўл олган.
Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан буён мамлакат аҳолисининг деярли ярми ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Мавзуга оид
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
20:27 / 28.02.2026