20:42 / 06.03.2017
6624

Асака ёнғин хавфсизлиги ходимлари янги бинога эга бўлишди

Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси Асака туман ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари учун барча қулайликларга эга бино фойдаланишга топширилди. Бино “Ҳамкор Транс Барака” жамияти томонидан реконструкция қилинган бўлиб, унда шахсий таркиб учун ётоқхона, дам олиш хонаси, спорт зали, ювиниш хоналари, 4 қаватли ўқув минораси мавжуд. Давлат манзилли Дастурига киритилиб, янги кўринишга эга бўлган  масканда барча қулайликлар яратилгани соҳа ходимларининг самарали иш олиб боришлари учун хизмат қилади.   

Бундан ташқари, Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Тарғибот марказида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Тарғибот марказига ташриф буюрувчи ишчи-хизматчилар, муҳандис-техник ходимлар, ўқувчи, талабалар учун  янги жиҳозлар ўрнатилиб, кўргазма зали макетлар, турли кўргазмали қуроллар ва тарихий экспонатлар билан янада бойитилди.

Марказга ҳафтанинг душанба, жума кунлари 08:00дан 17:00га қадар ташриф буюриш мумкин.

Улуғбек Қосимов, Андижон ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси

Top