Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда авиадиспетчерлар иш ташлаши туфайли рейслар бекор қилинмоқда
Франция аэропортларида 300га яқин рейс бекор қилинмоқда.
The Local хабарига кўра, бундай ҳолатнинг юзага келишига авиадиспетчерлар норозиликлари сабаб бўлмоқда .
Қайд этилишича, норозиликлар туфайли мамлакат аэропортларига қўнадиган ва учадиган рейсларнинг тахминан 4 фоизи амалга оширилмайди. Юзага келган вазиятдан, айниқса, Франциянинг жануби ва ғарби зарар кўриши мумкин.
Авиадиспетчерларнинг норозилик намойиши Брест, Бордо ва Экс-ан-Прованс шаҳарлари аэропортларида бўлиб ўтмоқда. Ҳаво йўллари компаниялари ходимлари меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини оширишни талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси ишчиларининг иш ташлаши оқибатида 870дан ортиқ рейсларни бекор қилган эди.
Мавзуга оид
12:04 / 16.04.2026
Янги биометрик чегара назорати ЕИ аэропортларида муаммо чиқарди
13:00 / 24.03.2026
Lufthansa Яқин Шарққа парвозлар тақиқини узайтирди
11:43 / 11.02.2026
Lufthansa учувчилари 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди
13:36 / 30.09.2025