Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида ниқобли жиноятчилар ушланди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида икки номаълум шахс юзларига ниқоб ва қўлларига қўлқоп кийган ҳолда 1955 йилда туғилган аёлнинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, уй эгасини уриб жароҳат етказганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, улар аёлнинг қўл – оёқларини скотч билан боғлаб, ичида 23 000 000 сўм пули, 2 500 АҚШ доллари, қиймати 6 000 000 сўм бўлган заргарлик буюмларини ва невараларининг туғилганлик ҳақидаги иккита гувоҳномалари бўлган темир сейфни ҳамда “Нокиа” мобил телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 1993 йилда ва 1994 йилда туғилган икки нафар шахс содир этганлиги аниқланиб улар ушландилар.
“Ҳозирги пайтда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:20
Тошкент ва Андижонда йирик коррупция ҳолатларига чек қўйилди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026