Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota Калифорниядаги бош қароргоҳини сотувга қўйди
Toyota компанияси Калифорния штатининг Торранс шаҳридаги бош қароргоҳини сотувга қўйди. The Detroit Bureau нашрининг маълум қилишича, компанияга тегишли бинолар мажмуаси нархи 150 млн доллардан ошиши мумкин.
Ушбу иншоотлар компания бош қароргоҳи Техас штатидаги Плейно шаҳрига кўчиб ўтаётгани сабабли сотилмоқда. Айни вақтда янги бинолар қурилиши давом этмоқда ва улар 2017 йил июлда очилиши режалаштирилган.
Toyota янги бош қароргоҳини қураётганини 2014 йилда маълум қилган, бироқ аввалги мажмуасини махфийлик нуқтаи назаридан сотувга қўймаганди. Дастлабки маълумотларга кўра, Калифорниядаги корхонанинг 75 фоизи ҳам ўз яшаш жойини ўзгартиради. Яна минг киши янги мажмуага компаниянинг Кентукки ва Нью-Йоркдаги бўлимларидан ўтказилади. Тахмин қилинишича, компаниянинг янги бош қароргоҳидаги ходимлар сони 300 мингдан ошади.
"Тойота"нинг Калифорниядаги мажмуаси 185 минг квадрат метр майдонга эга ва 3 минг кишига мўлжалланган. Компания раҳбарияти эски мажмуа бир мулкдор томонидан сотиб олинишига умид қилмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, бинолар девелоперлик фирмаси томонидан сотиб олиниб, реконструкцияга учрайди.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
13:07 / 24.01.2026
Калифорния губернатори Европа сиёсатчиларини Трампга нисбатан дадил позиция эгаллашга чақирди
10:35 / 24.10.2025