Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида рўй берган катта қор кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар бор.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш, уни Тожикистонга етказиш ва топшириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

"Ўзбекистоннинг Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарори мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг яна бир амалий ифодасидир", дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026