Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депрессия мияни қандай ўзгартиради?
Депрессия бош мия қобиғининг кенгайишига олиб келиб, мияни ўзгартиради. Олимларнинг шу мавзудаги тадқиқоти Molecular Psychiatry журналида тақдим этилди.

Ўн ҳафта давом этган мазкур тадқиқотда 41 нафар сурункали депрессиядан азият чекувчи ва 39 нафар соғлом кишилар қатнашишди. Уларнинг бир қисми сератонин ва норадреналин қабул қилган, қолган қисми эса - плацебо. Тадқиқот давомида дори қабул қилган гуруҳдагиларнинг аҳволи плацебо қабул қилган гуруҳдагиларга нисбатан сезиларли равишда яхшилангани таъкидланган.
Мия сканери депрессияга йўлиқиб, дори қабул қилмаганларда бош мия қобиғининг баъзи соҳаларида кенгайиш кузатилганини кўрсатган. Қобиқ қанчалик кучли қалинлашган бўлса, унинг белгилари шунчалик кам намоён бўлган. Депрессия белгилари билан курашишда ёрдам берувчи препаратлар мия қобиғини бу функциядан халос қилган ва унинг қалинлиги худди соғлом одамларникидек бўлишига имкон берган.
Мавзуга оид
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
23:15 / 13.03.2026
Хитой мия имплантини тижорий мақсадларда ишлатишни маъқуллаган биринчи давлат бўлди
02:09 / 09.03.2026