Жаҳон | 20:06 / 08.03.2017
6641
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишдан кейин 6 нафар германиялик ҳибсга олинган

Туркияда 2016 йил июлида содир этилган давлат тўнтарувига уринишдан кейин Германиянинг 6 нафар фуқароси ҳибсга олинган. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили матбуот-анжуманда маълум қилди.   

"Бизнинг, жумладан Дениз Южел (Welt газетаси мухбири) маълумотларига кўра, Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин 6 немис фуқароси ҳибсга олинган", деб айтган манба. Унинг айтишича, Германиянинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари уларга консуллик ёрдамини кўрсатишмоқда.       

"Ҳамма ҳолатда ҳам консуллик ёрдами кўрсатилишига йўл қўйилмаган. Биз бунинг устида фаол ишламоқдамиз", деб айтган Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид