Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари нархи маълум қилинди
2017 йил 1 октябридан Ўзбекистон Республикасида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари жорий қилинади. Уларни алмаштириш нархи тахминан энг кам ойлик иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида бўлади. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Зариф Юсуфжонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йилги Вена Конвенциясига тўла мос келганлиги боис, ушбу Конвенцияга қўшилган ҳар қандай давлатда амал қилади.
Шу билан бирга, уларни эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун кўп вақт талаб қилинмайди. Аниқроғи, янги гувоҳнома бир соат ичида тайёр бўлади. Шунингдек, у электрон гувоҳнома ҳисобланади, шунга биноан, янги гувоҳномалар билан бирга талон берилмайди.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари қачондан бошлаб ҳақиқий эмас деб топилади?
Мавзуга оид
11:09 / 03.11.2025
Скутер ва мотоциклларга “права”ни қандай олиш мумкин ва бу қанчага тушади?
12:55 / 27.10.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий дарсларда қатнашиш ихтиёрий бўлади
12:49 / 27.10.2025
Мопед ва скутер ҳайдаш учун гувоҳнома олиш осонлашади
09:09 / 14.10.2025