Жамият | 19:24 / 10.03.2017
19241
2 дақиқада ўқилади

АҚШда шамол кичик ёшли қизчани учириб кетди

Американинг Оҳайо штатида жойлашган Линдхерст шаҳрилик тўрт ёшли қизча “Оз мамлакати сеҳргари” қаҳрамони Доротининг ҳаракатларини такрорлашига бир бахя қолди. Уни кучли шамол учириб кетган. Ёш Мэдисон Гарднернинг “парвози” тасвирланган видео Facebook’да унинг ота-онаси томонидан тақдим этилди.

Уйда ўрнатилган видеокузатув камераси қизча кириш эшигига яқинлашгани ва дастакни ушламоқчи эканини қайд этди. Шу пайтда эшик кутилмаганда очилган ҳамда қизча у билан бирга учиб кетди.

Ота-онаси қизларига ёрдам беришга ошиққан ва у жароҳат олмаганига ишонч ҳосил қилишди. Мэдисоннинг ўзи эса видеони кўриб кулиб юборган. Қизчанинг ота-онаси видеога "Come Fly with Me" ("Мен билан парвоз қил") қўшиғини бириктириб қўйишган.

Видеога қолдирилган изоҳларда қизча келажакда учувчи ёки фазогир бўлиши мумкинлигини айтишди, бироқ ота-онаси у ҳозирча фақатгина Дисней маликалари билан қизиқаётганини маълум қилган.

Мавзуга оид