12:41 / 10.03.2017
23158

«Барселона»нинг ғалабаси Ўзбекистон бозорларидан бирида байрам қилинди

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги учрашувда каталонияликларнинг ғалабаси мухлислар томонидан турлича кутиб олинди.

Жумладан, Ўзбекистондаги бозорлардан бирида ҳам «Барселона»нинг ғалабаси карнай-сурнайлар ёрдамида қарши олингани тасвирга туширилиган видео оммалашди. Видео қайси бозорда тасвирга олингани маълум эмас. Ижтимоий тармоқларнинг баъзи фойдаланувчилари тасвирлар Намангандаги бозорлардан бирида олинган деса, бошқа фойдаланувчилар бу Сирдарё вилояти ҳудудидаги бозор эканини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» «ПСЖ»га қарши учрашувда, дастлабки ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни йўққа чиқариб, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ЕЧЛнинг чорак финалига йўлланма олганди.

Top