Жамият | 10:27 / 10.03.2017
3447
1 дақиқада ўқилади

Германияда болта билан одамларга ташланган шахс руҳий хаста бўлиши мумкин

Фото: AFP

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида болта билан одамларга ҳужум қилган ва беш кишини яралаган эркак руҳий хаста бўлиши мумкин, деб хабар қилди Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери полицияси.

"Гумонланувчи собиқ Югославиядан бўлган 36 ёшли эркак. У афтидан руҳий хасталик билан оғрийди", - деб хабар берди полиция Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

Ҳаммаси бўлиб етти киши жабрланган, улардан уч нафари оғир аҳволда. Полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Айни дамда жиноят жойи ўраб олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари вокзални текширувдан ўтказди, мутахассислар жиноят жойида иш бошлади.

Полиция тахминига кўра, жиноятчи бир ўзи ҳаракат қилган. 

Полициянинг хабар беришича, гумонланувчи таъқибдан қочмоқчи бўлган, бироқ полиция томонидан қўлга олинди. У айни дамда касалхонада экани айтилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид