Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Brexit бошланиши санасидан хабар топди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини 14 март куни бошлаши мумкин, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.
Жараённи бошлаш учун бош вазир Лиссабон келишувининг 50-моддасини фаоллаштириши керак. Нашр маълумотларига кўра, жараённи тезда бошлашни вазирлар маҳкамаси талаб қилган.
13 март куни Британия парламентининг қуйи палатаси лордлар палатаси томондан Brexit жараёнини бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига киритилган ўзгаришларни кўриб чиқади. Тахмин қилинишича, қонун лойиҳаси шу куни иккала палата томонидан ҳам маъқулланади.
Ушбу жараён "пинг-понг" деб ном олган, чунки ҳужжат иккала палата аъзолари уни тўлиқ маъқулланмагунларича парламентнинг бир палатасидан иккинчиси палатасига кўриб чиқиш учун қайта-қайта жўнатилаверади.
Brexit жараёни бошлангандан кейин Британия ва Европа Иттифоқи ўртасида икки йиллик музокаралар даври бошланади.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026