Жамият | 23:19 / 12.03.2017
6050
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда чиқинди уюми остида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди

Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба яқинидаги чиқинди уюмининг ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Аввалроқ 35 киши ҳалок бўлгани, 28 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.

Шаҳар раҳбарияти вакиллари маълумотларига кўра, кўпчилик қурбонлар аёллар ва болаларни ташкил қилмоқда.

Чиқиндихона 50 йилдан бери мавжуд бўлган.  Воқеа вақтида чиқиндихона ҳудудида 150 га яқин киши бўлган. Қутқарувчилар уюмлар остидан 37 кишини тирик ҳолда чиқариб олишган, уюм остида яна бир неча ўнлаб одамлар қолмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид