Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Туркияга молиявий ёрдам кўрсатишни савол остига қўймоқда
Фото: RIA
Германия молия вазири Вольфганг Шойбле Туркия вазирларининг Европа Иттифоқидаги ташрифлари ҳамда немис журналистининг Истанбулда ҳибсга олиниши билан боғлиқ можаролар туфайли Туркия билан иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича ишни давом эттиришда мураккабликлар юзага келганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Бундай вазиятда албатта бу масалада ишни олиб бориш мураккабдир. Биз вазиятни кескинлаштирмоқчи эмасмиз, Германия ҳукуматида ҳамма бунга рози. Биз фақатгина Туркия мулоҳазали фикр юритишга қайтишини истамоқдамиз", деб айтган Шойбле.
Берлин ва Анқара ўртасида муносабатлар турк миллатига мансуб немис журналисти Дениз Южелнинг Истанбулда ҳибсга олинишидан кейин кескинлашганди. Журналист "террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш, маълумотлардан ноқонуний равишда фойдаланиш, террорчиликни тарғиб қилишда" гумонланмоқда. Германия канцлери Анқарадан журналистни озод қилишни ва ОАВ эркинлигига амал қилишни талаб қилган.
Мавзуга оид
20:15 / 18.01.2026
Немис ҳарбийларига Гренландияни дарҳол тарк этиш буюрилди - ОАВ
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026