Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда шаҳар сотувга қўйилди
АҚШнинг Орегон штатида жойлашган Тиллер шаҳри сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Умумий майдони 100 гектардан иборат шаҳар 3,5 млн долларга сотилмоқда. Харидор қўшимча 350 минг долларга эски мактабни ҳам сотиб олиши мумкин.
Тиллер атрофида 250 га яқин одам яшайди. Шаҳарнинг ўзида унинг эгаси Гаррет Золлер оиласидан ташқари, яна икки одам: собиқ ўқитувчи ва маҳаллий черков пастори яшайди, уларга тегишли ҳудудлар сотилмайди.
Золлернинг айтишича, аҳоли шаҳарни ёғоч тайёрлаш миқдори камайгани ва тегирмон ёпилгани сабабли тарк этган.
Золлернинг таъкидлашича, у шаҳар сотилиши ҳақидаги таклифни хитойлик инвесторлардан тортиб тиббий муассасалар яратишга қизиқиш билдираётганларгача юборган.
Мавзуга оид
08:41
Эрон АҚШнинг эҳтимолий зарбаси ҳақидаги хабарлар фонида осмонини ёпди
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
20:56 / 14.01.2026