Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия турк сиёсатчиларига мамлакатга киритмаслик билан таҳдид қилди
Германия ҳукумати турк сиёсатчиларни мамлакатга киритмаслиги мумкин. ГФР федерал канцлери идораси раҳбари, алоҳида вазифалар бўйича вазир Петер Альтмайер шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда DPA агентлиги.
Альтмайернинг таъкидлашича, Берлинда мамлакатга хорижий давлатлар ҳукумати аъзоларини киритмаслик бўйича етарли ҳуқуқий имкониятлар бор. "Вазирлар маҳкамаси ҳалигача ўзининг халқаро-ҳуқуқий имкониятига эга эканлиги, келажак учун бепул чипта эмас", - деди у. "Киришга тақиқ қўйиш сўнгги восита бўлар эди. Биз ундан фойдаланиш ҳуқуқига эгамиз", - дея таъкидлаб ўтди канцлер идораси раҳбари.
Маълумот учун, Берлин ва Анқара муносабатларидаги кескинлик бир ҳафта аввал, ГФРда турк вазирлари иштирокидаги иккита тадбир бекор қилинганидан сўнг юзага келди. Ўз навбатида, Анқара сиёсатчиларининг чиқиш қилишига қўйилган тақиқни нацистлар хатти-ҳаракатига ўхшатди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026