Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотланд гольф-клуби 273 йил амал қилган тақиқловни бекор қилди
Нуфузли шотланд гольф-клуби Мьюирфилд аъзолари клуб ташкил топган 1744 йилдан бери амал қилиб келган, аёлларнинг клубга аъзо бўлишларига тақиқловни бекор қилишга қарор қилишди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу масала бўйича овоз бериш 498 нафар розилар ва 123 нафар қарши чиққанлар нисбатида якунланган. Эндиликда клуб дунёнинг энг йирик гольф-чемпионатларидан бири British Open’ни қабул қила олади.
Клубнинг 273 йил давом этган тақиқловни бекор қилиш қарорини Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен ҳам қутлади.
"Аёлларнинг аъзоликка қабул қилиниши тўғри ва буюк қарордир", деб ёзди Стержен твиттерда.
Мавзуга оид
12:24 / 19.11.2025
Шотландияда драма. Европада ЖЧнинг яна беш иштирокчиси маълум бўлди
07:20 / 24.07.2025
WSJ Трампнинг пресс-пулидан чиқариб ташланади
10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
11:05 / 11.01.2025