Иқтисодиёт | 16:58 / 15.03.2017
8089
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси мурожаатларни ўрганишда давом этмоқда

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан “ARKTIKA BOTTLERS” МЧЖ ҚКнинг божхона органларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасига киритилган тақдимномасига асосан тадбиркорлик субъектига имтиёз қўлланилмаганлиги оқибатида 250 000 000 сўм миқдорида ортиқча ундирилган божхона тўлови қайтарилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид