13:56 / 15.03.2017
6773

Ўш шаҳри қачон тўлиқ газлаштирилиши айтилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрини бутунлай газлаштириш 2020 йилга қадар якунланади. Бу ҳақда Қирғизистон жанубий пойтахти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, шаҳар ҳоким Айтмамат Қодирбоев “Ўшгаз”нинг филиали “Газпром Қирғизистон” фаолияти билан танишган ҳамда унга сўнгги йил давомида амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида ҳикоя қилиб беришган.

Ҳокимликдан хабар қилинишича, 2016 йилда “Ўшгаз” 61 минг 334 абонентни ёнилғи билан таъминлаган, 12 объектдаги умумий узунлиги 12,6 километр бўлган ишончсиз газ қувурларини алмаштирган ҳамда еттита газни тартибга солиш пунктлари биносини капитал таъмирдан чиқарган. Сўнгги икки йил давомида корхона ходимлари табиий газ сизиб чиқишининг 24 минг ҳолати олдини олишди.

Маълумот учун, Ўш шаҳридаги газ қувурларининг умумий узунлиги 771,3 километрни ташкил этади.

Top