Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда ғолиб бўлди
Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди.
Вазни 91 килограмм бўлган боксчилар баҳсида иштирок этган Жамшид Муҳаммадалиев финалда қирғизистонлик Илёс Ниёзовга қарши рингга кўтарилди. У ушбу жангда рақибига аниқ зарбалар йўллаб, ғалаба қозонди.
Ўта оғир вазн тоифасида қатнашган Лазизбек Муллажонов ҳал қилувчи баҳсда россиялик Дмитрий Куликка қарши майдонга тушди. Унинг кучли зарбаларини ўтказиб юборган Дмитрий биринчи раунддаёқ ўз мағлубиятини тан олди.
Темур Эргашев кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Зоиржон Жуманазаров ва Асадбек Шодиев бронза медалга сазовор бўлди.
Мавзуга оид
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
19:34 / 28.11.2025