22:32 / 16.03.2017
21706

Яна Galaxy S8: Samsung қурилмасининг сифатли "жонли" суратлари

Авваллари тақдимотларни ўзгача бир иштиёқ билан кутилар эди, энди эса намойишдан олдинги камчиликлар маҳсулот ҳақида хулоса чиқариш ва уни сотиб олиш ё олмасликка доир бир қарорга келиш имконини беради. Weibo тақдим этган Samsung Galaxy S8 смартфонининг янги суратлари гаджетни деталларда кўриб чиқиш имконини беради. 

Бундан аввал Samsung Galaxy S8'нинг видеоси намойиш қилинганди. Шунингдек инсайдерлар Samsung Galaxy S8 ва  S8 Plus қурилмаларининг хусусиятлари ҳақида маълумот беришган эди. 

Янги суратлар юқори сифатли бўлиб, уларда қора корпусли телефонни ҳар томондан кўриш мумкин:

Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus тақдимоти 29 мартда Нью-Йоркда бўлиб ўтади - бу расман маълум қилинган. Айтганча, муҳим ҳодиса олдидан Samsung Galaxy S7 ва S7 edge'нинг расмий ритейлдаги нархлари кескин пасайди. 

Top